Илон Маскни обдон “соғишди!”

Миллиардерни кўриб қолган одам борки, ўз ўзидан иржаяверади, ўз ўзидан хушомад қилаверади. Гуёки, шундай қилса, у пулидан бир ҳовуч берадигандай… Хуллас, Илон Маск ҳам одам. Илон эмас. У ҳам касалликка чалиниши, истималаши, ётиб қолиши мумкин. Шу нарсаларни олдини олиш мақсадида, у тест марказига бориб, қийпанглаб чиққан, ҳамширага тўрт марта Коронавирусга тест топширди. Бир эмас тўрт марта. Биласизми нима бўлди? Тўрталаси икки хил чиқди. Иккита тест унда ковид борлигини тасдиқласа, иккитаси “йўқ”, деб турибди. Бу бойларни кўргандан кейин вируслар ҳам ҳар хил мақомга тушаверарканда.Бўлмаса, битта тест маркази, битта ҳамшира!.. Ҳа-а, айтганча, Илон Маск ҳар сафар тест топширганда ундан “соққа”, олишди. Агар, ҳе-е, ўша тест марказинга, ҳе-е ўша ҳамширанга, деб қўлини силтаб кетвормаганда, яна ўн марта ундан тест олишарди!

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: