Илон Маск Twitter’га шарт қўйди

Дунёнинг энг бой одами – Илон Маскнинг Twitter’ атрофидаги можароси давом этмоқда. Аввалига унинг таклифи вақтинчалик тўхтатиб турилиши маълум қилинди, кейин эса ҳали ҳам келишувга содиқлиги таъкидланди ва ижтимоий медиа гигантини саросимага солди.

Қайд этилишича, миллиардер биринчи навбатда ижтимоий тармоқдаги сохта аккаунтлар улуши ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлгунга қадар 44 миллиард долларлик келишув кутилаётгани ҳақида твит эълон қилган эди, бу эса Twitter’ акцияларини бозор олдидан савдоларда 25 фоизга пасайишига олиб келди. Бир неча соат ўтгач, у яна бир твит жўнатиб, келишувга ҳали ҳам содиқ эканлигини айтди. Twitter’ акциялари йўқотишларнинг бир қисмини қоплади, аммо тахминан 10 фоизга тушди.

Маскнинг сўзларига кўра, у Twitter’дан ижтимоий медиа платформасидаги сохта аккаунтлар унинг фойдаланувчиларининг 5 фоиздан камроғини ташкил этаётгани ҳақидаги сўнгги даъво бўйича тафсилотларни кутмоқда. Бироқ, Twitter’ ўзининг сўнгги тахминига нисбатан муҳим ҳукм қўллагани ва ҳақиқий рақам бундан ҳам юқори бўлиши мумкинлигини айтди.

Сохта аккаунтларга қарши кураш Маскнинг Twitter’ни ислоҳ қилиш ташаббусининг асоси бўлди. Ўтган ой компанияни сотиб олиш бўйича келишувини эълон қилган баёнотида у спам-ботларни мағлуб этиш, барча одамларни аутентификация қилиш ва унинг алгоритмларини очиқ манба қилишни хоҳлаётганини айтди. Маск, шунингдек, у платформани сўз эркинлиги таянчига айлантиришни ва контентни модерация қилишдан ҳимоя қилишни хоҳлашини айтган.

Ҳозирда Twitter’да ботларга рухсат берилган, аммо компания сиёсатига кўра бундай аккаунтлар улар автоматлаштирилганини кўрсатиши керак. Платформа ҳатто “яхши” ботлар учун ёрлиқни ишга туширди, масалан, “@tinycarebot”, ўз-ўзини парвариш қилиш ҳақида эслатмаларни твитлайдиган аккаунт. Бироқ, спам-ботларга рухсат берилмайди ва компания уларга қарши кураш олиб боради.

Сўнгги кунларда Маскнинг Twitter’ни сотиб олишдан воз кечишига шубҳалар кучайди ва тадбиркор микро-блоглар сайти учун таклиф нархини пасайтириш ҳақида ўйлаши мумкин.

Таклиф этилаётган сотиб олиш ҳар бир томон учун 1 миллиард доллар ажралиш тўловини ўз ичига олади, агар Маск келишувни тугатса ёки сотиб олиш учун маблағни ваъда қилинганидек етказиб бермаса, уни тўлаши керак бўлади.

Таҳлилчилар технология акцияларининг давом этаётган пасайиши, Twitter’нинг биринчи чоракдаги заиф натижалари, жумладан, бир неча йиллик фойдаланувчилар рақамларини қайта кўрсатиш ва келишув амалга ошмаса, Маск ўзининг 9 фоиз улушини сотиши эҳтимолини таъкидлашди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]