Икки яшар қиз билан ҳам дуэт куйларкан

Туркиялик хонанда Таркан икки яшар қизи билан дуэт куйламоқчи.

Дунёга машҳур турк хонандаси Таркан 2 яшар қизи билан дуэт куйлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «RusTurkey.com» хабар берди.

Тарқалган хабарларга кўра, машҳур қўшиқчи Pink тўққиз ёшли қизи билан куйлаган Cover Me In Sunshine қўшиғидан илҳомланиб, шу қарорга келган.

Тарканнинг сўзларига кўра, у аллақачон қўшиқ мусиқаси ва сўзларини ёзишни бошлаган, янги тарона табиатни севиш ва уни муҳофаза қилиш ҳақида.

Хонанданинг таъкидлашича, қизи Лиэй билан ижро этган дуэти томошабинларни бефарқ қолдирмайди.

Маълумот учун, Таркан туркиялик машҳур хонанда, бир қатор қўшиқлар муаллифи ва продюсери. Туркияда у «Поп шаҳзодаси» сифатида танилган. Унинг альбомлари 19 миллион нусхада сотилган. Таркан Туркияда The World Music Awards мукофотини олган биринчи ва ягона хонанда бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ Тарканнинг нега кўринмай қолгани ва ҳозирда нималар билан бандлиги ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: