Ҳиндистонда Ўзбекистондаги коррупция ҳолати ҳақида мақола чоп этилди

Ҳиндистоннинг нуфузли “wion” интернет нашри томонидан “Ўзбекистон барқарор ва яшил иқтисодиёт сари қадам ташламоқда” номли мақола чоп этилди.

Мақолада Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ва бутун дунёда энг тез суръатларда ўсиб бораётган давлатлардан бири сифатида эътироф этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг инвестиция шароитларини яхшилашга, экспорт ва ташқи савдо ҳажмини оширишга ҳамда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга эътибор қаратаётганлиги қайд этилган.

Аҳамиятлиси, мақолада муҳим ислоҳотлардан бири сифатида коррупцияга қарши курашиш йўналишига эътибор қаратилган. Мақолада 2020 йилда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ташкил этилганлиги, шунингдек коррупцияга қарши курашиш борасида 2017 йилдан 2020 йилнинг якунига қадар 17 та муҳим норматив-ҳужжатлар қабул қилинганлиги эътироф этилган.

Бундан ташқари 2021 йилдан бошлаб соҳалар ва ҳудудлар кесимида вазирлик ва идора раҳбарларининг коррупцияга қарши кураршиш борасидаги фаолиятининг рейтинги жорий қилиниши, бу рейтинг коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилиши янгилик сифатида қайд этилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: