Ҳиндистон ҳақида айтилмайдиган ҳақиқатлар

 

Ҳиндистон ҳақида нималарни биласиз? Эҳтимол, эсингизга дарҳол Тож Маҳал, Ганга дарёси, қувноқ одамлар, аччиқ овқатлар, жунгли, жаннатмонанд Гоа ороли, Зита ва Гиталар келса керак. Бироқ, самолёт Ҳинд диёрига қўнгач, тасаввурларингиз аслида буткул бошқача бўлиб чиқади. Йўқ, дейсизми, унда қуйидаги фактлар билан танишинг.

1️⃣ Атрофингизда, умуман мамлакатнинг ҳамма жойида сон-саноқсиз одамларга кўзингиз тушади. Аэропортга етиб борганингизда оломон фақат шу ерда йиғилган, деб ўйласангиз қаттиқ адашасиз, бутун Ҳиндистон ўзи шунақа;

2️⃣ Ҳиндистон ўлим кўрсаткичи бўйича дунё мамлакатлари орасида энг юқори поғонада туради. Бунга асосий сабаб — автоҳалокатлардир. Йўл қатнови жуда тиғиз ва ҳеч ким йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмайди. Ўлимлар сони кўплигига иккинчи сабаб бу туғруқ пайтида йўл қўйиладиган камчиликлардир. Ҳиндистонда кўнгилдагидек тиббий ёрдам хизмати йўлга қўйилмаган, шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг аксарият қисми туғруқ пайтида вафот этади. Учинчи сабаб бу— ифлос экология саналади. Баъзи ҳинд оилаларида мутант фарзандлар туғилади ва уларнинг умри қисқа бўлади. Шунингдек, Ҳиндистонда кўплаб одамлар саратон касаллигидан ҳам вафот этади;

3️⃣ Ҳиндлар ўз ҳавосини шу қадар ифлослаганларки, Деҳли ва Мумбай каби шаҳарларда ўтказилган бир кун 100 дона сигарета чеккан билан тенг;

4️⃣ Уй-жойларнинг қарийб 53 фоизида канализация ва оқова сув йўқ. Одамлар ҳожатхона сифатида челаклардан фойдаланишда ва ахлатларини яқин атрофга улоқтиришади. Кўчалардаги бадбўй ҳиддан бошингиз айланиб кетади;

5️⃣ Бугунги кунга қадар гўзал Ҳиндистонда қуллик сақланиб қолган. Мамлакатда қуллар сони 14 миллионга етади. Ҳиндистон қонунчилигидаги тегишли моддаларни айланиб ўтувчи амалдорлар туфайли қуллик гуллаб-яшнамоқда. Қулларнинг аксарияти саводсиз қизлар ва уларнинг фарзандларидан иборат.

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: