Ҳамас ҳаракати Исроил армиясига қарши курашишга чақирди

Ғазо секторида ҳукмронлик қилаётган Ҳамас ҳаракати Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида ЦАҲАЛ аскарларига қарши курашга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости ҳаракат вакили Фавзи Бархумга таяниб хабар бермоқда.

Бархумнинг бу баёноти Исроил ҳукуматининг Ғарбий Соҳилда Исроил хавфсизлик кучлари Ҳамасга қарши операция ўтказгани ҳақидаги хабаридан сўнг эълон қилинди. Фаластин матбуоти хабарига кўра, амалиётда беш фаластинлик отиб ўлдирилган.

“Ғарбий Соҳилда қуролга эга бўлган ҳар бир киши, уларни Исроил аскарларига қаратиши керак”, – дейди Бархум.

У ЦАҲАЛнинг аскарларини барча алоқа линияларида жанг қилишга, шунингдек аҳоли пунктларига кираверишда қаршилик кўрсатишга чақирди.

Ҳамас вакилининг сўзларига кўра, Исроил жиноятлар учун, хусусан, Фаластин-Исроил қарама-қаршилиги давом этаётганини исботлаган бешта фаластинликни ўлдиргани учун жавоб бериши керак.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: