Ҳали сен, қўлингни кўтардингми?! Нима демоқчисан?!

Сен иплос, қўлингни кўтардингми? Ҳали ташқаридан биров келганида, қўлингни кўтариб мени камчиликларимни гапирмоқчимисан?! Гапир, нима демоқчисан?! Ҳали сен тадбиркормисан?! Ҳали ўзингни табдиркорман деб юрибсанми?! Билмай қўл кўтариб қўйибман, деяпмсанми?! Ҳов, ҳов 15 сутка нималигини биласанми?! Сенларни одам туққанми, тўнғиз туққанми?! Шакаллар… Бу воқеалар АҚШнинг Техас шитатида бўлаяпди, ёки Лос Анжелисдамикан… Мэр АҚШ конгрессидан битта одам келганлиги учун йиғилиш ўтказаяпди. Совдо сотиқни каттаси келган. Буни қаранг, ўша одам қани саволлар борми деса, учтаси қўл кўтариб турибди-я. Мэр, буларни нима демоқчиликларини жуда яхши билади. Писмиқда булар. Ўзини олдида биттаси овозини баландлатиб гапиролмайди. Гапирса, онасини  кўзига кўрсатиб қўяди… Бунинг ўрнига ана футболчилардан ўрнак олишса бўлишмайдими? Ҳаммаси залга йиғилволишиб, Мэримизга раҳмат! Мэримизга раҳмат! Яшасин мэримиз! Мэримиз дунё тургунча турсин, дея бор овозларида қичқиришиб мэрни кўкларга кўтаришаган. Бу соққачилар бўлишса, конгрессдан келган одамни олдида мэрни шарманда қилиб тил учида савол борми деб сўраса, қўлларини кўтаришаяпди!.. Ҳа-а, бундай воқеалар фақатгина Амерка ва ёки Канадада ё бўлмасам, Кореа, Япония, Германия, Дания, Испания ана боринки, Россияда бўлиши мумкин. Бизда асло содир бўлмайди. Бизни ҳокимлар ўта маданиятли, айниқса андижонлиги…

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: