Голливуд актёри 23 йиллик “Jaguar” кабриолетини сотишга қарор қилди

Америкалик актёр Ричард Гир Нью-Ёркдаги “Bring a Trailer” авто аукционида эски “Jaguar” автомобилини сотувга қўйди.

Гап беш босқичли автомат узатмалар қутиси ва 290 от кучига эга В8 двигатели билан жиҳозланган “Jaguar XK8” кабриолет ҳақида бормоқда. Машина тортиладиган пештоқ, алюминий ғилдираклар, кондиционер, электр юритма, иситиладиган ўриндиқлар ва мусиқа тизими билан жиҳозланган бўлиб, унинг салони енгил чарм ва ёғоч билан безатилган.

Қайд этиш мумкин, Гир 1999 йилда кабриолет сотиб олган ва у билан бор-йўғи 30 000 миля (48 000 километр) юра олган. Айни пайтда 23 йиллик лотнинг нархи 29 минг долларни (тахм. 323 миллион сўм) ташкил этади, бироқ унинг нархи кейинги тўрт кунлик савдоларда ошиши мумкин.

2021 йил сентябрь ойида Том Крузнинг машҳур “Porsche” автомобили тарихдаги энг юқори нархга сотилган. Гап 1979 йилда чиқарилган “Porsche 928” автомобили ҳақида бормоқда, унда актёр 1983 йилда cуратга олинган “Хавфли бизнес” филмида рол ўйнаган. Маълумки, якунда машина рекорд даражадаги нарх – 1,9 миллион доллар эвазига (тахм. 21 млрд. 213 млн. сўм) “бошқа қўлга” ўтган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]