Германияда турк оиласига ирқчилик суиқасди уюштирилди

Германиянинг Солинген шаҳрида ўт қўйиш мақсадида туркиялик муҳожир яшайдиган квартиранинг балконига „молотов коктейли“ ташланди.

Прокуратура ва полиция ҳодиса юзасидан қотилликка уриниш моддаси бўйича тергов бошлади ва аҳолини воқеани ёритишда иштирок этишга чақирди.

Воқеа бугун кечаси соат 2.00 да Шварц кўчасида содир бўлган. Квартиранинг 48 ёшли ижарачиси енгил жароҳат олган. Ёнғинни ўзи ўчириб, пполицияи чақирди.

1993 йил 29 майда Солинген шаҳрида турк оиласининг уйи (Мевлуде ва Дурмуш Генч) ирқчилар томонидан ёқиб юборилганди. Ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: