Германияда баъзи қариялар уйлари яқинида сохта автобус бекатлари мавжуддир.

Улар Альцгеймер касаллиги бўлган одамлар учун қурилган. Кекса одамлар баъзида духовка печни ўчириш ёки узоқ вақтдан бери яшамайдиган хонадонида кечки овқат тайёрлаш учун тўсатдан кетишни хоҳлаб қолишади.

Бундай ҳолларда, ходимлар уларни айнан ўша – сохта бекатларга томон йўналтирадилар. Шунда улар бекатда ҳеч қачон келмайдиган автобусни бироз кутишади, нима учун келганларини унутишади ва ортларига қайтишади…

Ўзига ҳос тинчлантириш услуби…

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: