Германияда коронавирусга чалинганлар кўпайгани сабаб яна чекловлар жорий қилиш режалаштирилмоқда

Германия канцлери Ангела Меркель мамлакат бўйлаб “енгил локдаун” жорий қилишни режалаштирмоқда. Ушбу чекловларга кўра, коронавирус тарқалишини камайтирш учун бар ва ресторанлар ёпилади. Бу ҳақда душанба куни Bild газетаси хабар берди.

Меркелнинг режасига биноан дўконлар аниқ белгиланган вақтларда фаолият кўрсатиши мумкин бўлади. Меркель 28 октябрь куни 16 та ҳудуд раҳбарлари билан локдаун жорий қилишни муҳокама қилади.

Ҳозиргача Германияда 450 208 киши коронавирусга чалинган ва уларнинг 10 182 нафари вафот этган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: