Ғазо секторига Исроил зарбалари қурбонлари сони ортди

Қайд этилишича, улардан 21 нафари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги тўқнашувлар натижасида ҳалок бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, жароҳат олганлар сони 6039 кишига етди. “Улардан 3728 нафари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида, 1300 нафари Ғазо секторида, 1011 нафари Қуддусда азоб чеккан”, – деди Фаластин маъмурияти.

10 май куни Фаластин гуруҳлари Исроилни катта ўққа тутишни бошладилар – бутун мамлакат бўйлаб мингдан ортиқ ракеталар отилди. Бунга жавобан Исроил армияси 5000 нафар заҳирадаги аскарларни чақириб, “Девор қоровули” оператсиясини бошлади. Тўқнашувлар ҳали ҳам давом этмоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: