Фуқаро 5 кишига қарата ўқ узиб, улардан…

Қозоғистон фуқароси 5 кишига қарата қарата ўқ узган. Воқеа Олма-Ота шаҳрида уйи бузилиши керак бўлган аҳолини кўчириш чоғида содир бўлган. Шаҳар полиция департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, Оқбулоқ микрорайонида истиқомат қилувчи 54 яшар эркак аҳолини кўчириш тўғрисидаги қарор билан келган суд ижрочиларига қарата ўқ узган.

Ҳодиса оқибатида Суд ижрочилари, фавқулодда ҳолатлар департаменти ҳодими жабрланган, 2 нафар полиция офицери — капитан ва майор ҳалок бўлган. Ов милтиғидан ўқ узган фуқаро қўлга олинган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: