Французларни нишонга олган “Реал”

“Реал Мадрид” келаси йилги трансферлар ойнасида “ПСЖ” ҳужумчиси Клиан Мбаппени қўлга киритишни режалаштирмоқда. Бироқ “қироллик клуби” фақатгина ҳужум чизиғини эмас, балки ярим ҳимояни ҳам кучайтирмоқчи. Бу борадаги номзодлар орасида Пол Погба (МЮ), Тчаумени (Монако), Жюл Кунде (Севилия) каби футболчилар бор.

Зидан мураббийлик қилган даврда жамоа кўплаб французлар билан фаол шартнома имзолади. У туфайли клубга Рафаэл Варан, Ферлан Менди, Тео Эрнандес қошилди.

Мураббий клубни тарк этгандан кейин ҳам бу каби трансферлар амалга оширилиши давом этди. Яқиндагина жамоага яна бир франциялик истеъдод эгаси Эдуардо Камавинга олиб келинди.

Қайд этилишича француз тили “Реал”нинг кийиниш хонасида иккинчи тилидир.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Ла Лигада  8-турдан сўнг турнир жадвалида биринчи ўринда турибди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: