Фарзандини “пуллаётган” аёл қўлга олинди

Фарзандини “пуллаётган” аёл қўлга олинди

2020 йилнинг 28 октябрь куни Хорамз вилоят ИИБ ва ДХХ Хива шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 22 ёшли С.М., моддий даромад орттириш мақсадида, ўзининг 2020 йилнинг 02 июнь куни туғилган вояга етмаган 4 ойлик қиз фарзанди З.М.,ни тадбирга жалб қилинган фуқаролар И.Х., ва Н.Р.,ларга 120 млн. сўм эвазига сотишга келишиб, келишилган пулнинг 5.000 АҚШ долларини олиб, қизи З.М.,ни сотган пайтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан С.М., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича С.М., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок қилишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: