Фақатгина тўғри қарорлар уларни тўғри жойга қайтарди

“Дерби Каунти” бош мураббийи, аввалроқ “Манчестер Юнайтед”да тўп сурган Уэйн Руни ҳужумчи Криштиану Роналдунинг клуб амбициялари ҳақидаги сўзларига қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик ҳужумчи Манчестерга 5, 6, ёки 7-ўринларга курашиш учун келмаганлиги ҳақида гапирган эди.

“Манчестер Юнайтед” ТОП-3 да эмас, биринчи ўриндаги жамоа бўлиши керак. Мухлислар ва бу клубнинг талаблари шу.

Ҳа, ҳозир “Манчестер Юнайтед” қийин даврни бошдан кечирмоқда, аммо бу хавотирсиз. Бу клуб чемпионликни қўлга киритиши ва совринларни қўлга киритиши керак. “Манчестер Юнайтед”га ўйнаш ёки у ерда ишлаш учун келганингизда бу босим доимо мавжуд.

Улар юқори даражага қайтишлари керак. Ишончим комилки, улар тўғри қарорлар қабул қилишади, бу эса уларни тўғри жойга қайтаради”, — деди Руни.

Маълумот учун, айни пайтда “Манчестер Юнайтед” АПЛ турнир жадвалида 31 очко жамғарган ҳолда 7-ўринда бормоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: