Европада коронавирус чекловига қарши намойишлар авж олмоқда

Европанинг йирик шаҳарларида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чораларнинг кучайтирилишига қарши намойишлар авж олмоқда.

Нидердандия пойтахти Амстердамда минглаб одамлар аксилковид чораларга қарши намойиш ўтказиб, марказий майдонга тўпланди.

Қисман локдаун киритилганидан ғазабланган одамлар 19 ноябрь куни Роттердамдаги намойиш тартибсизликларга айланиб кетиши ортидан ташкилотчилар томонидан акция бекор қилинганига қарамай тўпланишган. Роттердамда полиция билан тўқнашувлар натижасида 7 киши яраланган, камида 20 киши ҳибсга олинган.

Шунингдек, Австрия пойтахти Венада ҳам минглаб одамлар душанбадан бошлаб ҳукумат томонидан ўрнатилган умумий локдаунга ва келгуси йилнинг февраль ойидан бошланадиган мажбурий эмлашга қарши намойиш ўтказди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: