Эрмак учун уйни ёқиб юбордик!..

Миямизга, иморатни ёқиб ижтимоий тармоққа жойлаб, пул ишлаш келиб қолди. Ҳамма катталар шундай қилишаяпди. Шунга биз ҳам кутилмаган ҳодисани ташкил қилмоқчи эдик…

Мактаб қизлари зерикишдан АҚШдаги бўш уйни ёқиб юборишди ва видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирганларида қўлга тушишди. New York Post хабар берган.

Ҳодиса Пенсилвания штатининг Ферндейл ҳудудида содир бўлган. Полиция маълумотларига кўра, ўт қўйишда 12 ёшдан 14 ёшгача бўлган тўрт нафар ўспирин иштирок этган. Улар Снапчат видеосида кўриниш беришган, кадрларда қизларнинг қандай қилиб олов ёқаётгани акс этган.

WPXI хабар беришича, мактаб ўқувчилари диванга қутичани қўйишган ва ичига ёниб турган қоғоз парчаларини ташлашган. Бунда улар аэрозол қутиларидан, шу жумладан ҳашаротлар пуркагичидан фойдаланганлар. Ўсмирлар оловни ” зерикканликлари сабабли” бошлашганини айтишди, – дейди Ферндейл полицияси бошлиғи Жон Блейк. Таъкидланишича, ҳодиса натижасида полициячи ва ўт ўчирувчи енгил тан жароҳати олган.

 

Ҳозир қизлар уйларига қўйиб юборилган…

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: