Эрдўғон Швеция ва Финляндия раҳбарлари билан НАТОга қўшилиш масаласини муҳокама қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швеция бош вазири Магдалена Андерссон ва Финландия президенти Саули Ниинистё билан телефон орқали мулоқоти чоғида Анқара террорчи ташкилот деб ҳисоблаган Курдистон ишчилар партияси (ПКК) вакилларини қўллаб-қувватлашни қабул қилиб бўлмаслигини айтган.

Қайд этилишича, Туркия президенти Швеция бош вазири Андерссон билан телефон орқали суҳбатда Анқара Стокголмдан Туркия белгилаб берган муаммоларни ҳал қилиш учун аниқ қадамлар кутмоқда. Президентнинг таъкидланишича, Швеция террорчи ташкилотларга сиёсий, молиявий ва ҳарбий ёрдам беришни тўхтатиши керак.

Эрдўған, шунингдек, Анқара Швеция ва Финландия 2019 йилда Туркиянинг Суриядаги операцияси бошланганидан кейин жорий қилган қурол эмбаргосининг бекор қилинишини кутаётганини таъкидлаган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]