Эҳ аёллар…

Жиззахлик йигит сирдарёлик аёлни ҳаёсиз видеотасвирлари билан қўрқитиб, ундан пул ва ишқий муносабатда бўлишни талаб қилди.

Жиззах вилояти Зомин тумани “Чорвадор” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Т.Х. Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Андижон” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аёлнинг ҳаёсиз видеотасвирларини ижтимоий тармоқда тарқатиб юборишини маълум қилиб, ундан пул ва ишқий муносабатда бўлишни талаб қила бошлаган.

“Роstdа” мухбири Алижон Абдусатторовнинг хабар беришича, аёлнинг бу тўғридаги аризаси асосида ички ишлар органлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Хабарга кўра, “Чорвадор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги сойликда аёлни жинсий яқинлик қилишга мажбурлаган эркак жиноят устида ушланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда иш қўзғатилди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: