Дунёга нима бўлмоқда ўзи? Филиппиндаги бўрон Вьетнамга ҳам етиб келди

Якшанба куни Вамко номли бўрон Вьетнамга етиб келди. Оқибатда, камида 5 киши жароҳатланди ва бинолар вайрон бўлди. Бундан аввал Вамко бўрони Филлиппинда катта вайронагарчиликларга сабаб бўлганди.

ОАВ берган маълумотларга кўра, ушбу бўрон якшанба тонгида Вьетнамга келиб урилган. Ўша пайтда шамол тезлиги соатига 90 километргача кўтарилган. Натижада, дарахтлар илдизи билан ердан ажради ва уйлар, мактаб биноларининг томлари учиб кетди.Шунингдек, йўллар ва кўприклар ювилиб кетди,  электр таъминоти узилди ва муҳим бўлган озиқ-овқат экинлари вайрон бўлди. Шу сабабли энди камида 150 минг киши озиқ-овқат етишмовчилигига дуч келиши мумкин.

Айни пайтда Вамконинг кучи камайиб бормоқда. Чунки, у Филиппинда 155 километр соат тезликда эсган бўлса, Вьетнамда бу кўрсаткич анча пасайган. Аммо,  давлат оммавий ахборот воситалари ушбу бўрон Вьетнамда ҳам катта зарар келтиргани ҳақида хабар бермоқда. Ҳозирча жароҳатланганлар ва ўлганлар ҳақида батафсил маълумот берилмади.

Вьетнам ҳукумати қурбонлар сонини камайтириш учун бўрон бошланишидан олдин денгизга яқин ҳудудда жойлашган еттита вилоятдан қарийб 650 минг одамни баландроқ ва хавфсиз ерларга эвакуация қилган.

Вьетнамда сўнгги олти ҳафтадан бери бўронлар юз бермоқда. Улар сабаб ер кўчиши ва сув тошқинлари юзага келмоқда. Ушбу табиий офатлар туфайли ҳозиргача 159 та одам ҳалок бўлди ва яна 70 киши бедарак йўқолди.

tarjumon.uz

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: