Дунёдаги энг камбағал президент

Уругвайнинг собиқ президенти Хосе Мухика дунёдаги энг камбағал президент деб топилди. У ҳар ой ойлик маошининг 90% ини 12000 АҚШ долларини хайрия ишларига сарфлаган ва давлат шифохоналарида даволаниш учун навбат кутган.

Ҳозир 83 ёшда бўлган Мухика тахминан 14 йилини ҳарбий қамоқхоналарда ўтказди. У камтар ҳаёт тарзи билан машҳур. Президентлик даврида (2010 йил 1 март – 2015 йил 1 март) ва ундан кейин у рафиқаси билан мамлакат пойтахти Монтевидео яқинидаги оилавий фермасида яшаган.

Унинг фермадан ташқари ягона мулки 1987 йилдаги Волксваген қўнғизи эди. 2014 йилда унга машинани 1 миллион долларга сотиш таклиф қилинган, аммо у рад жавобини берган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: