Диққат! Яна портлаш!

Афғонистон пойтахти Кобулдаги масжид 13 май, жума куни намоз пайтида портлатилди.
Дастлаб портлаш оқибатида уч киши жабрлангани ҳақида маълумот берилган. Бироқ вақт ўтиб 10 киши ҳалок бўлгани ва 17 киши жабрлангани айтилган. Минтақада фаолият юритаётган экстремистик гуруҳларнинг ҳеч бири ҳозирча портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Маълумот ўрнида, Афғонистонда апрель ойида жума намози пайтида масжидда портлашлар кўпайган. Оҳирги портлаш 22 апрель куни кузатилган бўлиб, унда 30 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган. «Толибон» ҳаракати ҳодисага изоҳ бермаган. 19 апрель, сешанба куни Кобул ғарбидаги «Мумтоз» ва «Абдул-Раҳим Шаҳид» мактаблари ҳудудида 3 та кучли портлаш қайд этилган. Оқибатда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

21 апрель куни Мозори Шариф шаҳридаги «Се Докон» масжидида ҳам портлаш бўлган. Ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлгани, 65 киши жароҳатлангани айтилган. Айрим манбалар 18 киши ўлгани ва 30 киши жароҳатланганини хабар берган. Худди шу кун йўл четида ўрнатилган бомба оқибатида «Толибон» полицияси пикапи портлатилган. Ҳодисада ҳаракатнинг 4 нафар аъзоси ҳалок бўлган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]