Диққат! Яна бир фирибгарлик ҳақида (+фото)

Текин нарса деса лаққа ишонадиган содда одамларимиз, афсуски, ҳалигача кўп. Бундан эса фирибгарлар мазза қилишади.

Мана бу схема оддий: номаълум одам хат ёзиб, Click компанияси (ёки мижози кўп бошқа исталган компания) акция ўтказяпти, ғолиб бўлдингиз, сизга пул берамиз, пулни олиш учун мана бу сайтга киринг дейди.

УНУТМАНГ.

Сизга пул ўтказиш учун ҳеч қачон пластик картанинг амал қилиш муддати ёки SMS-код керак бўлмайди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: