Диққат, Трамп, Байденнинг оғзидаги ошни “ушлади”, фақат тортиб олиш қолди!

Вазият, бутунлай Трамп томонга оғадиган бўлиб турибди. Трамп аввалига адвокатларини маҳаллий судларга жўнатган эди. Бироқ улар, адвокатларга “тур кет”, деб юборишди. Шунда амалдаги президент юқори судга мурожжаат қилишга мажбур бўлди. Ҳозир, бюллетенларни қаттиқ назорат остида санаш ишлари кетаяпди. Демак, олдинги саноқда аҳвол мана бундай эди. Пенсельванида 20 та овоз бор, Байден бор йўғи 0,7 фоизгина олдинда. Невада 6 та овоз, Байден 2,7 фоиз олдинда. Жоржия 16 та овоз, Байден 0,2 фоиз олдинда. Висконсин 16 та овоз, Байден 0,6 фоиз олдинда. Мичиган 16 та овоз, Байден 2,7 фоиз олдинда. Аризона 11 та овоз, Байден 0,6 фоиз олдинда.

Буларнинг бари олдинги саноқ натижалари эди. Агар ҳақиқатдан ҳам қўшиб ёзишлар исботланса, Байденнинг оёғи осмондан бўлади. Ҳа, у табрикномаларни ортларига қайтариш керак. Буям харажат.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: