Диққат! Сомон йўли марказидан митти галактика топилди

Астрономлар ALMA телескопи ёрдамида Сомон йўли марказида митти спиралсимон галактика борлигини аниқлашди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, у ўзининг ягона юлдузи атрофида айланади.

Юлдуз Ердан 26 000 ёруғлик йили узоқлигида жойлашган бўлиб, Қуёшдан 32 баробар оғирроқдир. У газдан иборат бўлган улкан диск ичида ҳаракатланади. Дискнинг эни 4000 минг астрономик бирликни ташкил этади (1 астрономик бирлик Ер ва Қуёш ўртасидаги масофага тенг).

Бундай дисклар Коинотда кўп учрайди. Улар одатда юлдузларни “ютиб юборади” ва ёш юлдузларнинг оғирлигини оширади.

Сомон йўли марказидаги объект эса ноодатий бўлиб чиқди. Астрономлар уни “бизнинг галактика марказидан хавфли масофа оралиғида айланаётган митти галактика” дея таърифлаганлар.

Олимларнинг айтишларича, дискнинг ҳаракати унга табиий спиралсимон кўриниш берган бўлиши эҳтимоли жуда кам. Шу сабабли ҳам унинг бошқа космик объект билан тўқнашиб кетгани тахмин қилинган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]