Диққат! Қуёшда катта ўзгариш

2021 йил 4 декабрда Қуёшнинг тўлиқ тутилиши кузатилади.Маълум қилинишича, Қуёшнинг тўлиқ тутилиши янги ой чиққанида, Ой юлдузни тўсганида содир бўлади. Тутилишнинг асосий босқичи жанубий яримшарда кўринади, ҳодиса асосан Антарктида ва ушбу қитъа яқинидаги ҳудудларга жуда яхши кўринади. Шунингдек, Қуёшнинг қисман тутилишини Атлантика океанининг жанубий қисмидаги айрим оролларда, жанубий Африка ва Австралияда кузатиш мумкин.

Таъкидланишича, Антарктида яқинидаги бир нечта круиз кемаларида бўладиган тутилишни 2,5 мингга яқин одам кўради. Бунинг учун уларнинг ҳар бири 9 минг доллардан тўлаган. Яна бир кичик гуруҳ одамлар Қуёш тутилишини Антарктидадаги Унион музликларида жойлашган хусусий Union Glacier Camp лагеридан кўриши мумкин. У ерга кириш пули 50 минг долларни ташкил қилади. 1 дақиқа 54 сония давом этадиган тутилишни 60 000 та пингвин тўлиқ кўриш имконига эга бўлади.

Аввалроқ дунё бўйлаб cупер Ой ҳодисаси қачон кузатилиши маълум бўлганди. Шунингдек, Ер аҳолиси ноябрда қандай космик ҳодисаларни кўриши маълум қилинганди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: