Денгизни тўлалигича эгаллаш ҳам Эрдоғанга камлик қилади!

Агар Эрдоған бутун бошли “Ўрта ер” денгизига эгалик қилганида ҳам қониқмаган бўларди. Унга денгиз атрофидаги ерлар, ичидаги ороллар ҳам керак, дея бонг уришди, европа матбуоти. Эрдоған шу заҳоти уларга жавоб қайтарди. Туркияга нима қилишни ўргатманглар. Туркиянинг ўзи нима қилишни яхши билади. Қаерга ҳарбий техникаларни жойлаштиради, ким билан қанақа момулада бўлади, бу Туркиянинг, унинг президентининг, сиёсатчиларининг қолаверса, халқининг иши. Греция билан Миср ўзаро, “Ўрта ер” денгизидаги оролларда иқтисодий шаклга эга зоналар ташкил этишмоқчи. Унинг кўриниши иқтисодий бўлиши мумкин. Лекин ўзаги, аслиси нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Шундай экан, туркия ҳарбий кемалари доимий равишда оролларни, гарчи у Туркияга тегишли бўлмасада назорат қилиб боради, деди Р. Т. Эрдоған.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: