Дахшат! Тезрок. Шифокорларнинг бепарволиги туфайли танасида 50 см катетр сим қолиб кетган 63 ёшли бемор вафот этди

Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) шифокорларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик, эҳтиётсизлик орқасида одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди — дея ёзмоқда.

Унга кўра, терговга қадар текширув ҳаракатларида, 2019 йилнинг 23 апрель куни 63 ёшли Негмурат А. РШТЁИМга мурожаат қилиб, шифокорлар томонидан унга «бўйин ўнг ички уйқу артерияси эгриликларини тўғирлаш, томирда ҳосил бўлган тромбни олиб ташлаш учун жарроҳлик амалиёти ўтказилганлиги ва 2019 йил 10 октябрь куни Негмурат А. тўсатдан вафот этганлиги аниқланган.

Суд тиббий экспертизанинг 2021 йил 8 январь кунги хулосасида Негмурат А.нинг ўлимига бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, унинг пастки ковак венасида ёт жисм (50 см катетр сим) қолиб кетиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда айбланувчиларнинг доирасини аниқлаш, шифокорларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Xalq so’zi

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: