«Давом эт, биродар. Энг қизиқарлиси ҳали олдинда»

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқларда амакиваччаси Умар Нурмагомедовнинг (14:0) шу якшанба, 26 июн куни Лас-Вегасда (АҚШ)да бўлиб ўтадиган UFC on ESPN 38 турнирида иштирок этишга тайёргарлиги ҳақида гапирди.

«Биз аллақачон Вегасдамиз ва шу шанба куни UFC Vegas 57да чиқишга тайёрмиз.

Қийин тайёргарлик тугади, энг қизиқарлиси олдинда. Умар, давом эт, биродар», – деб ёзган Хабиб ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Қайд этиш мумкин, Умар Нурмагомедов 2021 йилнинг январь ойида UFC on ESPN 20 турнирида қозоғистонлик Сергей Морозовни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, дунёнинг энг кучли жанговар ташкилоти сафида дебют қилган эди.

26 ёшли жангчининг ҳозирги рақиби 30 ёшли америкалик Нейт Маннис (16-1) бўлади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]