Даҳшат! Бухорода аёл чақалоғини ўлдириб ахлат қутисига ташлаб юборди

Бухоро вилояти прокуратурасининг хабар беришича, Қоракўл туманида турмушидан ажрашган бир нафар фарзанди бор 27 ёшли аёл, 9 май куни 11:00да ювиниш хонасида ўз фарзандини дунёга келтириб, сўнг чақалоқни ўлдирган.

Қайд этилишича, аёл 2021 йилда ишлаш мақсадида Россияга бориб наманганлик эркак билан танишиб, бирга яшаб ундан ҳомиладор бўлган. У Ўзбекистонга қайтгач, Бухоро шаҳрида яшовчи холасининг уйида ижарада яшаган.

Хабарда келтирилишича, 9 май куни аёлни тўлғоқ тутиб, ювиниш хонасида чақалоғини дунёга келтирган ва ҳеч ким билмаслиги учун ўғил фазандини ўлдириб, ахлат чиқиндисига ташлаган.

Ҳозирда аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]