Даҳшат! Бир аёлни эркаклар сочидан судраб ураётгани видеоси тарқалмоқда…

Бир аёлни эркаклар сочидан судраб уришаётгани видеоси тарқалмоқда. Воқеа бозорда бўлган кўринади. Албатта, муҳокамаларда аёлни айбдор қилиш бошланади. Балки ростдан ҳам у фаришта эмасдир, балки жиддий нимадир қилгандир ё провокация бўлгандир, видео тўлиқ эмас. Лекин ҳолат даҳшат! Аёл тугул, умуман одам боласини сочидан судраб бунақа ваҳшийларча уриш, яна тасвирга тушириш ва тарқатиш… Мен видеони келтира олмайман, чунки бир марта кўриб, ўзимга келолмай ўтирибман. Лекин аёлларга нисбатан, инсон зотига нисбатан, умуман, бирон тирик жонзотга нисбатан зўравонликка тоқатсизлигимни жар солиб айтишдан тўхтамайман! Бу одатий, тоқат қилса бўладиган, оқласа бўладиган ҳолат эмас, ғайриинсоний иш, ҳар қандай замонда ҳам! Мен одамман, сиз одамсиз, биз одаммиз – йиртқичликни тўхтатинг! Жам бўлиб, жамият бўлиб зўравонликка тоқатсиз бўлишимиз керак, ўзимизни қутқариб қолиш учун.

@shahnozxon

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: