Чемпион, Подшо Гурбангули Бердимухамедов кубокни олиб Ашхабодга қайтди!..

Самалётда. Самалётни ўзи бошқарди. Биринчи иккинчи учувчи Гурбангули Бердимухамедов. Борт инженери, стюардесса Гурбангули Бердимухамедов…

У моҳирлик билан самалётни бошқариб Туркманистонга кириб келди. Boeing 787 — 8 бирдан ҳавога хар хил ранг тутунини сочди. Қарабсизки осмонда Турманистон байроғи ҳосил бўлди. Ҳамма ташқарида эди. Ҳатто отлар, қўй эчкилар, итлар умуман нимайки ҳайвон бўлса ҳаммаси. Ҳаммасининг нигоҳи осмонда эди. Улар байроқни кўришлари билан ҳайқириб юборишди. Самалёт учиш асносида салта қилди. Ва байроқ ўрнида Гурбангули Бердимухамедов расми ҳосил бўлди. Ҳамма бараварига жонлари борича шунақанги қичқиришдики, овозни самалётни ўта моҳирлик билан бошқариб келаётган Гурбангули Бердимухамедов эшитди… “Арқадағи илғор!” “Арқадағи илғор!!” “Арқадағи илғор!!!”

Самалёт Ашхабод аэрапортига қўна бошлади. Президент, чемпион, подшони улуғлаш баттар авжига чиқди…

Ана самалёт оҳиста оёқларини ерга теккизди. Ғилдираклар айланди. Ҳеч ким самалётни бунақа қўндирмаган. Ҳеч кимнинг самалётини ғилдираклари бундай айланмаган!..

Тилла ранг Boeing 787 — 8 тўхтади. Чемпион, подшо, президент Гурбангули Бердимухамедов олтин тусли лифтда, қўлида футбол бўйича жаҳон чемпионати кубоги билан тушди…

Лифт эшиги очилди. Кутиб олишг учун чиққан, президент аппарати, вазирлар махкамаси, депутатлар, артистлар, отлар ва зотдор итларнинг ҳаммаси бараварига тиз чўкди. Осмонга шу заҳоти мушаклар отилди. “Менман, менман ўшал жаҳонгир!..” дея бақирди Гурбангули Бердимухамедов…  У ёғи қий чув бошланиб кетди.

Турманистон терма жамоаси мусобақага кетиш олдидан уларга агар биринчи ўринни олишса 11 000 000 доллар пул мукофати эълон қилинган эди. Пул шу заҳоти олтин ғалтакда олиб келинди. Уни бир почкасини қўлига олган президент ҳаммага кўрсатиб ҳайқираркан, чемпионга топширди!.. Мукофатни қўлга олган чемпион Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам пулларни барчага кўрсатди. Ундан кейин у медалларини шарақлатди… Олтин медаллар фақатгина мана шу оламгирнинг кўксида мана шундай жаранг сочиши мумкин эди… Президент бунга ҳам қаноат ҳосил қилмай, терма жамоадагиларнинг барини (ўзини) 23 марта қахрамон деб эълон қилди. Буни эшитган вазирлар махкамаси, президент аппарати шошиб қолмади. Илло, олдиндан тайёргарлик кўрилган эди. Улар шоша пиша қахрамонлик унвонини чемпионга, подшога, президентга топшира бошладилар…

Ушбу маросим жонли эфирда бутун республика бўйлаб кўрсатилди… Чўлларга, ўн бешга йигирма беш метр бўлган маниторлар ўрнатилганди. Отлар, қўйлар, эчкилар, итлар ва ҳамма ҳайвонлар кўришликлари  учун… Уларни ҳаяжондан шайтонлаб қолганликларини тил билан таърифлаб бўлмайди…

Соф олтиндан ясалган оғирлиги икки тонна бўлган машина чемпионни ёнгинасига тўхтади… Машинани Гурбангули Бердимухамедов бошқарарди…

 

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: