«Челси» собиқ футболчиси Бразилиядан кетди.

«Атлетико Минейро» ҳужумчи Диего Костанинг жамоадан кетганини эълон қилди.

2022 йилнинг 31 декабрига қадар ҳисобланган шартнома 33 ёшли испанияликнинг ташаббуси билан бекор қилинган.

Қайд этилишича, ҳужумчига «Арсенал»дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Маълумот учун, Коста Бразилия клубига 2021 йилнинг август ойида келиб қўшилган эди. Ҳужумчи «Атлетико Минейро» учун барча мусобақаларда 19 та ўйинда 5 та гол уриб, Бразилия чемпиони ва мамлакат кубоги соҳибига айланди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]