Чеченистонда ўзбекистонлик аёллар қулликка тушиб қолишган!..

Бу даҳшатнинг ўзгинаси. Чеченистон унчалик узоқ эмас. Қолаверса мусулмон давлати. Ана шу ерда хитойлик уларни қул қилиб олибди…
Россияда бир гуруҳ ўзбекистонлик аёл қуллик шароитидаги оғир меҳнатдан қутқарилган.
Хитойлик иш берувчи ўзбек аёлларни қуллик ҳолатида, ўта ёмон аҳволда, тинимсиз ишлатгани айтилмоқда.
Ўзбекистонлик аёллар иш излаб, алданиб қолишганини ва Чеченистонда бир хитойлик қўлига тушиб қолишганини билдиришган.
Аёлларга кўра, иссиқхонада улар кунига 16 соатлаб, сув кечиб ишлашган.
Хитойлик иш берувчи 20 нафар мигрант аёлнинг паспортларини олиб қўяди.
Уларни қочишга уринишда айблаб, дўппослашади.
Ўзбек аёллари ёрдам сўраб, Рамзан Қодировга видеомурожаат йўллашганди.
Бу мурожаатдан асли ўзбекистонлик фаоллар хабар топишади ва аёлларни қутқаришга бел боғлашади.
Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: