Бухорода “COVID-19” текшируви таҳлилларини сохталаштирган шифокор фош этилди

Бухоро вилояти Вобкент туманида “COVID-19” текшируви таҳлилларини сохталаштирган шифокор фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Унга кўра, Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси вирусолог шифокори, Р.Ғ. “COVID-19” текширувига фуқаролардан таҳлил учун намуна олмасдан, “ACER” русумли компьютер техникасидан фойдаланиб, ПЦР намуналари учун электрон базага сохта тиббий маълумотларни киритиб, эвазига кимёвий ишлов берилган 300 минг сўм миқдоридаги пулларни икки нафар фуқаролардан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Ғ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: