Бухоро ҳокими мактаб директорини ҳожатхонадаги ҳолат учун жиддий огоҳлантирди

Бухоро вилояти хокими “Опшоқ” МФЙни ўрганиш чоғида 14-умумтаълим мактабида бўлиб, унинг моддий-техник базаси ва ўқув жараёнлари билан танишди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Вилоят раҳбари мавжуд муаммоларни ўрганди. Хусусан, 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида олиб борилган бунёдкорлик ишларининг сифатсиз бажарилганлигини, мактаб раҳбарияти томонидан ҳудудни ободонлаштириш ишларига эътибор қаратилмаганлигини таъкидлади. Айниқса, мактаб ҳожатхонасидаги ҳолатлар бўйича таълим маскани раҳбариятини жиддий огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Бухоро вилояти ҳокими вагонда штаб ташкил этгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: