Бу қандай қилиқ бўлди? Нимани англатади? (видео)

Туркияда Aлеви масҳабидан бўлган Шиалар ўзларинг имоми Ҳусайн Ибн Али (626-680) ўлган кунига Мотом кунини нишонламоқла лар! Яни ашура ойи шияларнинг Мотом кунидир

Ҳусайн Ибн Али (626-680) – Али ибн Абу Толибнинг (Фотимадан туғилган) кичик ўғли, Муҳаммад (сав) нинг набираси, 3-шиа имоми. 669 йилда Ҳасан вафот этгандан кейин Али тарафдорлари уни ўз раҳбари деб эълон қилган. 680 йил халифа Муовия ўлгандан кейин Ироқда умавийларга қарши ҳаракат фаоллашган. Ҳ. Язидга байъат қилишдан бош тортган. Куфа шиалари Ҳ.ни ўзларининг имоми деб тан олиб, Куфага таклиф этган ва халифа Язидга қарши қўзғолонга бош бўлишни сўраган. Ҳ.Маккадан Куфага жўнайди. 70 жангчиси билан Куфага яқин Карбало даштига етиб келганида 4 минг кишилик халифа Язид қўшинлари унга қарши чиққан. 680 йил 10 октабр куни Ҳ. жангда шаҳид бўлган, жасади ўша ерга дафн этилган. Шу муносабат билан Карбало шиаларнинг асосий муқаддас зиёратгоҳига айланган. Ҳ. ҳалок бўлган сана шиаларда мотам куни сифатида нишонланади (қаранг Ашуро).

Яъло ибн Мурра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан йўлга чиқдик. Таомга чақирилган эдик. Қарасак, Ҳусайн кўчада ўйнаб юрибди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тезда одамлардан олдинга чиқиб, болага қараб қўлларини чўзиб, шошиб юриб кетдилар.

Бола ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа қочарди. Кулишди. Охири Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ушлаб, кўтариб олдилар. Бир қўлларини жағига, бир қўлларини бошига қўйиб, силадилар, сўнг қучоқладилар. Сўнгра:

«Ҳусайн мендандир, мен Ҳусайндандирман. Ким Ҳусайнни яхши кўрса, Аллоҳ таоло уни яхши кўради. Ҳусайн набиралардан биридир», дедилар”.

Ушбу ҳадисдан ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ниҳоятда болажон, кичкиналарни

яхши кўрадиган зот бўлганлари, набираларини қандай эркалашлари, қучоқлашлари, яхши кўришлари кўз ўнгимизда намоён бўлиб турибди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: