Бу бошқаларга дарс бўлсин – Афғонистондаги қатл тафсилотлари маълум қилинди

Кеча, 25 сентябрь куни Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” жангарилари ўғирликда айбланган шимолий-ғарбий Ҳирот вилоятининг тўрт нафар вакилини қатл қилгани ҳақида хабар бергандик.

Ҳирот вилояти губернатори ўринбосари Шер Аҳмад Аммар Муҳожир “Aamaj News” нашрига берган интервьюсида воқеа тафсилотлари билан бўлишди.

“Бу қолганларга дарс бўлиши учун ўғриларнинг жасадларини чорраҳага осиб қўйдик”, деди губернатори ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, аввалроқ бу жиноятчилар бир тадбиркорни ўғли билан бирга ўғирлаб кетган. “Толибон” ҳаракати хавфсизлик кучлари ўша жиноятчилар изига тушган. Шаҳарнинг тўртинчи округида жиноятчилар билан отишма юз берган. Бунинг натижасида, жиноий гуруҳнинг тўрт аъзоси йўқ қилинган, шунингдек, толиблардан бири жароҳат олган. Айнан ўшаларнинг жасади кейин осиб қўйилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: