Бош прокурорнинг маълум қилишича, “Арк булоқ” божхона пости бошлиғи бошчилигидаги бир гуруҳ божхона ходимлари пора эвазига турли субъектлар томонидан импорт қилинган товарлар қийматини пасайтириб кўрсатиб, давлат манфаатларига қарийб 9 млрд. сўм зарар етказган.
Тергов жараёнида пост бошлиғининг уйида ўтказилган тинтувда, пора сифатида олинган 311 минг доллар нақд пуллар олинган.
Бундан ташқари, жиноий йўл билан топилган пуллар эвазига Бўстонлиқ туманида 8 сотихли дала ҳовли қурганлиги, “Тошкент – сити” мажмуасидан 2 та хонадон ва битта нотурар жой ҳамда “Каптива” автомашинасини сотиб олганлиги аниқланган.
P.S.: Банк сирига эгалик қилмоқчи бўлишади, одамларнинг чет элдан қиладиган харидлари лимитини кескин қисқартиришмоқчи бўлишади. Бу ишларини жамоатчилик танқид қилса, гўёки ўзларини фақат Ўзбекистон равнақини ўйлаётгандек кўрсатишади. Аслида-чи? Бир неча 100 минг долларлик дачалар, шаҳарнинг элита жойидан квартиралар олади. Буларни “гуруч курмаксиз бўлмайди, тизимга бир-иккита виждонсиз ходимлар кириб қолган”, деган важ билан оқлаб бўлмайди. Божхона қўмитасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатинг: ҳар ҳафтада камида битта “коррупция — тараққиёт кушандаси” деган тадбир ўтказишади. Порахўр аслида порага қарши курашиш ҳақида кўп гапиради ўзи.
DAVLETOV.UZ