Болалигида Юрий деб аталган ҳукмдор

Маълумотларга кўра, Шимолий Кореянинг иккинчи етакчиси Ким Чен Ир 1942 йил 16 февралда мамлакатнинг энг баланд нуқтасида, Пэктусан тоғидаги партизанлар лагерида туғилган. Бироқ, совет даврига оид ҳужжатларга кўра, у бир йил олдин Хабаровск ўлкасидаги Вятское қишлоғида туғилган. Унинг отаси Ким Ир Сен ўша пайтда Қизил Армия батальонининг қўмондони бўлиб, Кореяга қайтишга ва партизанлик фаолиятини давом эттиришга тайёргарлик кўрган. Тарихий ҳужжатларга биноан янги туғилган чақалоққа Юрий Ирсенович Ким исми берилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: