Болалар гаровга олинди!.. Ёрдам, ёрдам беринглар!..

Аввалроқ сиёсатшунос ва жамоат арбоби Марат Шибутов ўз твиттерида қўшниси болаларини гаровга олганини, полиция у билан музокара олиб бораётганини айтганди.

Полиция матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ҳақда маҳаллий фуқаролардан бири хабар берган. Унинг сўзларига кўра, 1984 йилда туғилган эркак маст бўлган ва оилада жанжал келтириб чиқарган.

“Натижада, ёш болали аёл кўчага чиқиб, полицияни чақиришга мажбур бўлган. Маст қўлга олинди ва полицияга олиб борилди, унинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилди ва чора кўрилди. Аёл эрига қарши даъво аризасини беришдан бош тортди. Лекин шунга қарамай бу оила “қора рўйхат”га киритилди”, – деди Олмаота туман ИИБ бошлиғи, полиция полковниги Эсен Искаков.

Искаковнинг сўзларига кўра, гаровга олинганлар ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган.

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: