БМТ Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини Ўзбекистон орқали етказиб беради

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистон орқали Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини етказиб беради. Бу ҳақда ташкилотнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси хабарида айтилади.

Октябрь ойининг ўрталарида, гуманитар юклар 3 та самолётда Термиз шаҳрига этиб келиши ва у ердан автомашиналар орқали Ҳайратон йўли билан Мозори Шарифга жўнатилиши режалаштирилган.

Афғонистон, аввалроқ, БМТдан 606 миллион долларлик гуманитар ёрдам сўраб, қарийб 11 миллион кишини қамраб олиш ҳақида маълум қилган эди. Мазкур маблағлар ўз вақтида жойига етиб борган ҳамда 11 миллион кишига озиқ-овқат, ижтимоий ёрдам ва 3.4 миллион кишига асосий тиббий хизматларни кўрсатиш учун сарфланади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: