Блогер Диёра Усмонова илк бор асраб қолган қизининг юзини кўрсатди (фото)

Блогер ва дизайнер Диёра Усмонова 14 январь куни илк бор асраб қолган қизининг юзини кўрсатди.

Декабрь ойида дизайнер ва блогер Диёра Усмонова учинчи марта она бўлганини маълум қилган эди. У меҳрибонлик уйидан беш ёшли Ойша исмли қизни асраб олди. Диёра Усмонова фарзанд арсаб олгандан кейин бир неча ҳафта ўтиб қизининг фотосуратини эълон қилди, бироқ унда сурат турли хил стикерлар билан яширилган эди.

«Мана, Ойша, Сталиннинг акси. Ойша байрам қизи», — деб ёзган Диёра Усмонова.
Диора Усмонова Ойшанинг кулгили сурaтини Instagram’даги stories’ига жойлади. Расмда унинг арсаб олган қизи чиройли кўйлакда бўлган ва юзига турли бўёқлар билан чизилган. Ушбу расмни эса унинг катта қизи Марьям чизган.

Маълумот учун, 31 ёшда бўлган Диёра Усмонова ҳозирда тадбиркорлик билан шуғулланади ва ундан ташқари блогер ҳисобланади. У «Bibiona Couture» болалар кийим бутигига асос солган. Диёра Усмонованинг бренди яратилишида унинг қизи Марьям сабабчи бўлган. Блогер Диёра Усмонова бизнесдан ташқари шеър ёзишни ёқтиради. У 2016 йилда тадбиркор Ботир Раҳимовга турмушга чиққан. Унинг иккинчи турмушидан Икром исмли ўгли бор.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: