Биринчи марта Ўзбекистонда кўзи ожиз спортчилар ўртасида 5х5 футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари футболчилари финалга чиқишди. Икки таймда ҳисоб очилмади. Ўйин ғолиблари пеналтилар сериясида аниқланди.
Жиззахда кўзи ожиз спортчилар ўртасида 5х5 футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу тадбир республикада биринчи марта ўтказилди. Турнирда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан 10 та жамоа иштирок этди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: