Билл Гейтс маймунчечакни тарқатишда айбланмоқда

Интернет фойдаланувчилари турли мамлакатлар бўйлаб тарқалаётган янги касаллик –маймунчечекнинг қаердан пайдо бўлганини аниқлашга ҳаракат қилмоқдалар. Фойдаланувчиларнинг бир қисми унинг тарқалишида Билл Гейтснинг қўли борлигини тахмин қилишган.

Коронавирус пандемияси бошланган илк даврда ҳам Билл Гейтс унинг тарқалиб кетишига бевосита алоқадор шахс сифатида айбланган эди. Интернет фойдаланувчиларининг бу сафарги тахминлари ҳам асоссиз эмас.

Гап шундаки, Билл Гейтс ўтган йили берган интервьюсида дунёни янги вирус пандемияси кутиб тургани ҳақида гапириб, асосий эътиборни чечак касаллигига қаратган эди.

Тадбиркорнинг мана шу сўзлари фойдаланувчиларнинг шубҳаларига сабаб бўлган. Уларнинг айримлари Гейтс касалликни атай тарқатгани, вакцина ва бошқа турдаги дори воситаларини сотиб пул ишлаш ниятида эканлигини айтишган.

Эслатиб ўтамиз, 66 ёшли Билл Гейтс дунёдаги энг бадавлат 5 нафар одамдан бири ҳисобланади. Тадбиркор “Microsoft” компаниясининг 1,37% фоиз акцияларига эгалик қилади. У ўтган йили компания бошқарувидан кетган, вақтининг асосий қисмини “Билл ва Мелинда Гейтс” фондига ажрата бошлаган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]