Берлинда чеченлар билан араблар жиққа мушт!

Аввалига чечен эканликлари тахмин қилинаётган 30 киши, Ливанлик арабларга тегишли бўлган дўконни ойналарини чил парчин қилишган. Натижада уч киши ҳароҳатланган. Дўкон жиноят оламида машҳур бўлган Р.. оиласига тегишли эди. Бу оила 80 — йилларда Ливандан кўчиб келган. Шу пайтгача катта миқдорда пул “ювиш”, ўғирлик, босқинчиликлари билан машҳур эди. Бундан келиб чиқадики, улар ҳар доим бир оиладай бўлган чеченларнинг кимигадир ва ёки нимасигадир тегинишган.

Орадан уч соат ўтиб, шимолий Берлинда яна бир гуруҳ чеченлар шу томонга келишади. Аммо улар манзилларига етмай, ҳужумга учрашади. Натижада иккита чечен жиддий жароҳат олади…

Умуман, ўзаро муштлашувлар, пичоқбозликлар натижасида 11 киши жиддий жароҳат олган ва касалхоналарга ётқизилган. Ҳозирда полиция, суриштирув, тергов ишларини олиб бормоқда…

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: