Белоруссия ҳақидаги ҳамма гаплар холтўра!..

Ваҳима. Яқинда бир танишим бориб келди, Белоруссияга. Ҳеч гап йўқ, деди. Одамларнинг бари ўзларининг ташвишлари, тирикчиликлари билан овворалар. Фолон жой ундоқ қилган эмуш. Фустон жой бундай бўғиб қўйганимуш. Яшаш қийин бўлиб кетганимуш… Буларнинг бари миш миш. Керак бўлса Польшага поезд қатнаб ётибди. Самалётлар дунёнинг исталган бурчакларига учаяпди. Ҳаттоки, Варшавага такси бор экан. Пулини берсанг бўлди, дебди ҳайдовчи, чегара пегарага ўзим жавоб бераман, омон эсон Варшавага олиб бораман, дебди… Яна эски СССРни кўрмоқчи бўлганлар ҳам бир бориб келишса хотираларини тиклашади, дейди. Одамлар беғубор, содда ва ишончли деб қўшимча қилди, танишим!..

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: