Бечоранинг қазоси етган экан!..

Ҳамма ўлчаб берилган нарсаларни олиб бўлибди. Емак, ичмак. Олинадиган нафас ва бошқа ризқларнинг бари тугабди. Бундай пайтда ажал келади ва ўзи билан бирга олиб кетади!..

“Твин Пикс” телесериалида ўйнаган америкалик актёр Валтер Олкиевиc 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 7-апрел, чоршанба куни Hollywood  репортер нашри актёрнинг ўғли, сценарий муаллифи Зак Олкевичга ишора қилиб хабар берди.

Унга кўра, отаси бир кун олдин Лос-Анжелесдаги уйида вафот этган.

Нашр шунингдек, сўнгги 20 йил ичида Олкевич тиззасида бир нечта муваффақиятсиз операцияларни бошдан кечирганини, натижада у тўшакка михланиб, актёрлик фаолиятини тугатишга мажбур бўлганлигини таъкидлади.

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: