Байденнинг ўғли отасининг ақлий қобилияти устидан кулди

Маълум қилинишча, 2019 йилги ёзишмаларда Байденнинг ўғли отаси ҳақида ҳазиллашган. Хантер ва отасининг шифокори билан бўлган мулоқот Миранда Дивайн томонидан «Жаҳаннамдан келган дафтар» китобида нашр этилган.

Таъкидланишича, АҚШ президентининг ўғли икки йил олдин бузилган ноутбукини таъмирлаш учун топширган. Номаълум шахслар қаттиқ дискдаги барча файлларни кўчириб олиб, уни оммавий ахборот воситаларига берган. Материалларда Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден ва унинг оиласи ҳақида маълумотлар бўлган. Бошқа нарсалар қаторида, Ҳантернинг терапевт Кэйт Эблоу билан суҳбати оммага эълон қилинган. Улар демократик партиядан президентликка номзодларни муҳокама қилган.

«Сенинг отанг — бу чиқиш йўли. Ақлий қобилиятидаги камчиликларни енгадиган ҳар қандай одам гигант саналади. У халқимиз юксалиши йўлида нима қила олиши ҳақида ўйлаб кўр», — дейди Эблоу.

Шифокор, шунингдек, Байден ўз уй манзилини билиб олгани, у бошқа одамларга хотира машқларини бажаришда ёрдам бериши мумкинлигини қўшимча қилган.

«У қаерда яшашини билишнинг ҳожати ҳам йўқ, чунки бу Махфий хизматнинг камида 75 фоиз тўғри бажара оладиган ягона фаолиятидир», — деб ҳазиллашган Хантер. Эблоу, шунингдек, кичик Байденга юлдузлар иштирокидаги подкастни ишга туширишни ва сиёсатчини ақлий қобилият сусайишига қарши курашиш бўйича нутқ қилишга чақирган.

Аввалроқ Байден АҚШ собиқ президенти қилган хатони такрорлаши мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, унинг ўғлига алоқадор махфий маълумот очиқланганди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: